• TQXTZ LS bazasidan
  • TQXTZ LS bazasidan
  • Kurak tozalash mashinasi KTM-3,6 TTZST LS bazasidan
  • Birlashgan mashinasi

AJ Texnolog

"Технолог" корхонаси 1959 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг асосий фаолият тури замонавий илм-фан янгиликлари асосида халқ хўжалиги корхоналарига илмий ва техник жиҳозлаш хизматини кўрсатишдан иборат бўлган. Бугунги кунга қадар, республика саноатининг кўплаб  тармоқларида корхона томонидан тайёрланган турли ускуналар ва автоматлаштирилган ишлаб чиқариш линиялари фаолият кўрсатмоқда.1995 йилда "Технолог" корхонаси давлат тасарруфидан чиқарилиб, "Технолог" акциядорлик жамиятига ("Технолог" АЖ) айлантирилган. Шу ўтган давр мобайнида малакали ишчи-ходимларни ҳамда асосий фаолият турларини сақлаб қолинганлиги корхона жамоасининг асосий муваффақиятларидан биридир. Корхонадаги технологик асбоб-ускуналар модернизация қилинганлиги натижасида, 2000 йилдан буён ISO 9001 халқаро стандарт талабларига мувофиқ сифатнинг бошқарув тизими тадбир этилди. Бугунги кунда, "Технолог" АЖ, стандарт бўлмаган ва махсус технологик асбоб-ускуналарни, махсус автоматик линиялар ҳамда технологик жиҳоз ва инструментларни лойиғалаш, тайёрлаш ва эксплуатацияга жорий этиш бўйича республикадаги ягона корхоналардан ҳисобланади. Хозирда, "Технолог" АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган махсулотларнинг турини кўпайтириш ва уларнинг сифатини янада яхшилаш, ички ва ташки бозорда рағобатбардошлик салоғиятини юксалтириш максадида, ишлаб чиқариш технологияларини мукаммаллаштириш ва замонавий технологияларни жорий қилишда давом этилмоқда.

 

Технолог АЖ Фуқаролар қабулхонаси

қабул вақти

соат 11-00 дан 17-00 гача.

Яшнобод тумани, С.Машхадий 210

Телефон - 998 71 269-69-15