• TQXTZ LS bazasidan
  • TQXTZ LS bazasidan
  • Kurak tozalash mashinasi KTM-3,6 TTZST LS bazasidan
  • Birlashgan mashinasi
Asosiy sahifa  /  Aksiyadorlar  /  Uchrashuv  /  «Технолог» акциядорлик жамияти, хабар қилади

«Технолог» акциядорлик жамияти, хабар қилади

« Back

«Технолог» акциядорлик жамияти, хабар қилади 07.06.2018 17:03

«Технолог» акциядорлик жамияти,

жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилади

 

«Технолог» АЖ кузатув кенгашининг 2018 йил 31 майдаги
4-2018-сонли мажлис қарорига мувофиқ «Технолог» АЖ акциядорларининг 2017 йил якуни бўйича умумий йиғилиши 2018 йил 19 июнь куни
соат 15-00 да
, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Машхадий кўчаси, 210-уй манзилида, жамиятнинг маъмурий биносида ўтказилиши белгиланганлиги муълум қилинади.

Навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2018 йил 13 июнь ҳолатига шакллантирилади. 

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 14-00 дан бошлаб, паспортлар асосида ёки акциядорларнинг вакиллари учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномалар орқали амалга оширилади. Маълумот учун телефонлар: 268-42-31.

Йиғилиш кун тартиби:

1. Жамият акциядорлар умумий йиғилишининг саноқ комиссияси таркибини ва сонини тасдиқлаш;

2. Жамият акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

3. Жамият Бош директорининг 2017 йил якуни бўйича
молиявий – иқтисодий фаолияти юзасидан ҳисоботи ва 2017 йилга мўлжалланган бизнес – режа кўрсаткичларини бажарилиши ва 2018 йилга мўлжалланган масалалар;

4. Жамият тафтиш комиссиясининг 2017 йил якуни бўйича молиявий – иқтисодий фаолиятини текшириш юзасидан ҳисоботини кўриб чиқиш;

5. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича молиявий – иқтисодий фаолиятини текшириш юзасидан ташқи аудиторнинг ҳисоботини кўриб чиқиш;

6. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, фойда ва зарарни тасдиқлаш;

7. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш;

8. Жамият кузатув кенгашининг йил якуни бўйича фаолияти юзасидан ҳисоботини кўриб чиқиш;

9. Жамият кузатув кенгаши аъзоларига, тафтиш комиссияси аъзоларига ва ижроия органига 2017 йилдаги фаолияти бўйича мукофат пулини белгилаш;

10. Жамият кузатув кенгашини сайлаш;

11. Жамият тафтиш комиссиясини сайлаш;

12. Жамият Бош директорини сайлаш;

13. “Технолог-Стан” МЧЖни “Технолог” АЖга бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этиш;

14. “Технолог-Стан” МЧЖни “Технолог” АЖга бирлаштириш тўғрисидаги шартномани ҳамда топшириш далолатномасини тасдиқлаш.

15. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;

16. Жамият томонидан жорий молиявий иқтисодий фаолият даврида жамият акциядорларнинг йиллик умумумий йилишига қадар аффилланган шахслар билан битим тузишни маъқуллаш.

Акциядорларнинг умумий йиғилишига тайёрланган материаллар билан «Технолог» АЖнинг Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Машхадий кўчаси, 210-уй манзилида жойлашган маъмурий биносида ва “Технолог” АЖнинг корпоратив ахборотлари эълон қилинадиган расмий веб-сайти www.texnolog.uz. танишиш мумкин.

 

«Технолог» АЖ

Кузатув кенгаши