• TQXTZ LS bazasidan
  • TQXTZ LS bazasidan
  • Kurak tozalash mashinasi KTM-3,6 TTZST LS bazasidan
  • Birlashgan mashinasi
Asosiy sahifa  /  Yangiliklar  /  Акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши

Акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши

« Back

Акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 09.06.2017 11:11

«ТЕХНОЛОГ» АЖнинг акциядорларининг 2016 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиши 2017 йил 28 июн куни соат 15-00 да, Тошкент шаҳар, Асака кўчаси, 52-уй манзилида, жамият маъмурий биносининг учинчи қаватидаги йиғилишлар хонасида ўтказилади. 

Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2017 йил 22 июн ҳолатига шакллантирилади. 

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 14-00 дан бошлаб, паспортлар асосида ёки акциядорларнинг вакиллари учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномалар орқали амалга оширилади. Маълумот учун телефонлар: 268-42-31.

 

Йиғилиш кун тартиби:

1. Саноқ комиссиясининг сони ва таркибини сайлаш.

2. Умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш.

3. Жамият Бош директорнинг 2016 йил молия хўжалик фаолияти якунлари, бизнес режа бажарилиши ҳамда 2017 йил учун вазифалар бўйича ҳисоботи.

4. 2016 йил молия хўжалик фаолиятини текшириш бўйича тафтиш комиссиясининг ҳисоботи.

5. «FTF-AUDIT» аудиторлик ташкилотининг 2016 йил молия хўжалик фаолиятини текшириш бўйича хулосасини кўриб чиқиш.

6. Жамиятнинг 2016 йил якунлари бўйича бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлар ҳисобини тасдиқлаш.

7. Жамиятнинг 2016 йил молия хўжалик фаолияти якунлари бўйича соф фойдасининг тақсимланишини тасдиқлаш.

8. 2016 йил якунлари бўйича Кузатув кенгашининг ҳисоботини кўриб чиқиш.

9. 2016 йил якунлари бўйича жамият Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси, Ижро органига тўланадиган мукофот миқдорини тасдиқлаш.

10. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

11. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

12. Жамият Бош директорини сайлаш.

13. “Технолог” АЖ уставига ўзгартириш киритиш.

14. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги қонунга кўра мажбурий равишда кўриб чиқилиши керак бўлган масалалар юзасидан 2017 йил якунлари бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида қарор қабул қилингунига қадар, жамиятнинг жорий молия хўжалик фаолияти давомида аффилланган шахслар билан тузиладиган шартномаларни маъқуллаш.

 

Акциядорлар умумий йиғилишига тайёрланган материаллар билан «Технолог» АЖнинг Тошкент шаҳар, Асака кўчаси, 52-уй манзилида жойлашган маъмурий биносида танишиш мумкин. «Технолог» АЖнинг корпоратив ахборотлари эълон қилинадиган расмий веб-сайти - www.texnolog.uz.

 

 

«ТЕХНОЛОГ» АЖ

Кузатув кенгаши