• TQXTZ LS bazasidan
  • TQXTZ LS bazasidan
  • Kurak tozalash mashinasi KTM-3,6 TTZST LS bazasidan
  • Birlashgan mashinasi
Asosiy sahifa  /  Yangiliklar  /  «Технолог» акциядорлик жамиятининг 2019 йил якуни бўйича

«Технолог» акциядорлик жамиятининг 2019 йил якуни бўйича

« Back

«Технолог» акциядорлик жамиятининг 2019 йил якуни бўйича 10.09.2020 00:00

«Технолог» акциядорлик жамиятининг 2019 йил якуни бўйича,

жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилади

 

«Технолог» АЖ акциядорларининг 2019 йил якуни бўйича умумий йиғилиши 2020 йил 30 сентябр куни соат 15-00 да, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Машхадий кўчаси, 210-уй манзилида, жамиятнинг маъмурий биносида ўтказилиши муълум қилинади.

Навбатдаги умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2020 йил 26 сентябр ҳолатига шакллантирилади. 

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10-00 дан бошлаб, паспортлар асосида ёки акциядорларнинг вакиллари учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномалар орқали амалга оширилади. Маълумот учун телефонлар: 71-268-42-31.

Йиғилиш кун тартиби:

1. Жамият акциядорлар умумий йиғилишининг саноқ комиссияси таркибини ва сонини тасдиқлаш;

2. Жамият акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

3. Жамият Бош директорининг 2019 йил якуни бўйича
молиявий – иқтисодий фаолияти юзасидан ҳисоботи ва 2019 йилга мўлжалланган бизнес – режа кўрсаткичларини бажарилиши ва 2020 йилга мўлжалланган масалалар;

4. Жамият кузатув кенгашининг йил якуни бўйича фаолияти юзасидан ҳисоботини кўриб чиқиш;

5. Жамият тафтиш комиссиясининг 2019 йил якуни бўйича молиявий – иқтисодий фаолиятини текшириш юзасидан ҳисоботини кўриб чиқиш;

6. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича молиявий – иқтисодий фаолиятини текшириш юзасидан ташқи аудиторнинг ҳисоботини кўриб чиқиш;

7. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, фойда ва зарарни тасдиқлаш;

8. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш;

9. Жамият кузатув кенгашини сайлаш;

10. Жамият тафтиш комиссиясини сайлаш;

11. Жамият Бош директори лавозимига Б.Э.Каххаровни тасдиклаш тугрисида.

12. Жамиятнинг 2020 йил бизнес-режасини тасдиклаш тугрисида.

13. Жамият томонидан жорий молиявий иқтисодий фаолият даврида жамият акциядорларнинг йиллик умумумий йилишига қадар аффилланган шахслар билан битим тузишни маъқуллаш.

Акциядорларнинг умумий йиғилишига тайёрланган материаллар билан «Технолог» АЖнинг Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Машхадий кўчаси, 210-уй манзилида жойлашган маъмурий биносида ва “Технолог” АЖнинг корпоратив ахборотлари эълон қилинадиган расмий веб-сайти www.texnolog.uz. танишиш мумкин.

 

«Технолог» АЖ

Кузатув кенгаши