• TQXTZ LS bazasidan
  • TQXTZ LS bazasidan
  • Kurak tozalash mashinasi KTM-3,6 TTZST LS bazasidan
  • Birlashgan mashinasi
Asosiy sahifa  /  Yangiliklar  /  «ТЕХНОЛОГ» акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилади

«ТЕХНОЛОГ» акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилади

« Back

«ТЕХНОЛОГ» акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилади 06.06.2016 11:31

«ТЕХНОЛОГ» акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилади

 

«ТЕХНОЛОГ» АЖнинг акциядорларининг 2015 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиши 2016 йил 23 июн куни соат 11-00 да, Тошкент шаҳар, Асака кўчаси, 52-уй манзилида, жамият маъмурий биносининг учинчи қаватидаги йиғилишлар хонасида ўтказилади.  

Акциядорларга хабар бериш учун акциядорлар реестри 2016 йил 23 май ҳолатига шакллантирилади.

Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2016 йил 17 июн ҳолатига шакллантирилади. 

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10-00 дан бошлаб, паспортлар асосида ёки акциядорларнинг вакиллари учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномалар орқали амалга оширилади.

Маълумот учун телефонлар: 268-42-31, (97) 455-00-83

 

Йиғилиш кун тартиби:

 

1. Саноқ комиссиясининг сони ва таркибини сайлаш.

2. Йиғилиш регламентини тасдиқлаш.

3. Жамият Бош директорнинг 2015 йил молия хўжалик фаолияти якунлари, бизнес режа бажарилиши ва 2016 йилдаги вазифалар бўйича ҳисоботи.

4. 2015 йил молия хўжалик фаолиятини текшириш бўйича тафтиш комиссиясининг ҳисоботи.

5. «FTF-AUDIT» аудиторлик ташкилотининг 2015 йил молия хўжалик фаолиятини текшириш бўйича хулосасини кўриб чиқиш.

6. Жамиятнинг 2015 йил якунлари бўйича бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлар ҳисобини тасдиқлаш.

7. Жамиятнинг 2015 йил молия хўжалик фаолияти якунлари бўйича соф фойдасининг тақсимланишини тасдиқлаш.

8. 2015 йил якунлари бўйича Кузатув кенгашининг ҳисоботини кўриб чиқиш.

9. 2015 йил якунлари бўйича жамият Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси, Ижро органига тўланадиган мукофот миқдорини тасдиқлаш.

10. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

11. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

12. Жамият Бош директорини сайлаш.

13. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартиришларни тасдиқлаш.

14. Копоратив Кодекс тавсияларига риоя этиш ва у бўйича хабар бериш шаклини тасдиқлаш.

15. Копоратив Кодекс қабул қилинганлиги муносабати билан жамиятнинг Устави ва ички меъёрий ҳужжатларини янги таҳрирда тасдиқлаш.

16. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги қонунга кўра мажбурий равишда кўриб чиқилиши керак бўлган масалалар юзасидан 2016 йил якунлари бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида қарор қабул қилингунига қадар, жамиятнинг жорий молия хўжалик фаолияти давомида аффилланган шахслар билан тузиладиган шартномаларни маъқуллаш.

 

«ТЕХНОЛОГ» АЖнинг корпоратив ахборотлари эълон қилинадиган расмий веб-сайти - www.texnolog.uz.

 

 

«ТЕХНОЛОГ» АЖ

Кузатув кенгаши