• TQXTZ LS bazasidan
  • TQXTZ LS bazasidan
  • Kurak tozalash mashinasi KTM-3,6 TTZST LS bazasidan
  • Birlashgan mashinasi
Asosiy sahifa  /  Yangiliklar  /  «Технолог» акциядорлик жамияти, жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилади

«Технолог» акциядорлик жамияти, жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилади

« Back

«Технолог» акциядорлик жамияти, жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилади 17.06.2019 12:43

«Технолог» АЖ акциядорларининг 2018 йил якуни бўйича умумий йиғилиши 2019 йил 29 июнь куни соат 11-00 да, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Машхадий кўчаси, 210-уй манзилида, жамиятнинг маъмурий биносида ўтказилиши муълум қилинади.

Навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2019 йил 21 июнь ҳолатига шакллантирилади. 

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10-00 дан бошлаб, паспортлар асосида ёки акциядорларнинг вакиллари учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномалар орқали амалга оширилади. Маълумот учун телефонлар: 268-42-31.

Йиғилиш кун тартиби:

1. Жамият акциядорлар умумий йиғилишининг саноқ комиссияси таркибини ва сонини тасдиқлаш;

2. Жамият акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

3. Жамият Бош директорининг 2018 йил якуни бўйича
молиявий – иқтисодий фаолияти юзасидан ҳисоботи ва 2018 йилга мўлжалланган бизнес – режа кўрсаткичларини бажарилиши ва 2019 йилга мўлжалланган масалалар;

4. Жамият тафтиш комиссиясининг 2018 йил якуни бўйича молиявий – иқтисодий фаолиятини текшириш юзасидан ҳисоботини кўриб чиқиш;

5. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича молиявий – иқтисодий фаолиятини текшириш юзасидан ташқи аудиторнинг ҳисоботини кўриб чиқиш;

6. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, фойда ва зарарни тасдиқлаш;

7. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш;

8. Жамият кузатув кенгашининг йил якуни бўйича фаолияти юзасидан ҳисоботини кўриб чиқиш;

9. Жамият кузатув кенгаши аъзоларига, тафтиш комиссияси аъзоларига ва ижроия органига 2018 йилдаги фаолияти бўйича мукофат пулини белгилаш;

10. Жамият кузатув кенгашини сайлаш;

11. Жамият тафтиш комиссиясини сайлаш;

12. Жамият Бош директорини сайлаш;

13. Жамият томонидан жорий молиявий иқтисодий фаолият даврида жамият акциядорларнинг йиллик умумумий йилишига қадар аффилланган шахслар билан битим тузишни маъқуллаш.

14. «AgroTexnikaLizing» МЧЖлизинг компанияситаъсисчиларкаторигакиришхакида.

Акциядорларнинг умумий йиғилишига тайёрланган материаллар билан «Технолог» АЖнинг Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Машхадий кўчаси, 210-уй манзилида жойлашган маъмурий биносида ва “Технолог” АЖнинг корпоратив ахборотлари эълон қилинадиган расмий веб-сайти www.texnolog.uz.танишиш мумкин.

 

«Технолог» АЖ

Кузатувкенгаши